Янги миллий сериал тасвирга олинади
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали буюртмасига биноан “Ўзбектелефильм” давлат муассасаси томонидан “Галдир” номли телесериал суратга олинмоқда.
Янги миллий сериалдан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, Хоразм вилоятининг тарихий обидалари, миллий анъаналаримизни кўрсатишга қаратилган.
Телесериал ижодий гуруҳининг тасвирга олиш ишлари “Ичан қалъа” меъморий ёдгорлиги, Хива шаҳри И.И.Б. тергов хонаси, маҳаллалар, шифохона ва мактабларда олиб борилди. Сериалнинг Хива шаҳридаги тасвирга олиш ишларининг бир қисми якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг