«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!»
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» деган гўя остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Жамият Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов ҳамда Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Сурайё Пўлатова ижро аппарати ходимларини энг улуғ, энг азиз байрам билан табрикладилар.
Тадбирда Жамиятимиз ижро аппаратининг бир гуруҳ ходимлари иш фаолиятидаги самарадорлиги, эришган ютуқлари ҳамда мамлакатимиз гидроэнергетикаси тараққиётига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилиб, Жамият Бошқаруви раисининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг