Янги автомобиллар харид қилишда энг юқори ўсиш Фарғонада қайд этилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан автомобиль бозоридаги савдо ўзгаришлари таҳлил қилинди.
Республика бўйича янги автомобиллар харид қилишда энг юқори ўсиш Фарғонада қайд этилган. Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Навоий ва Андижон вилоятларида пасайиш кузатилган.
Қайд этилишича, 2022 йил март ойида 112,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ўтган йилнинг март ойига (55,5 минг) нисбатан 102 фоизга кўпроқдир.
Шу билан бирга, жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 12,7 фоизга пасайиш кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг