Яна прописка ҳақида: “Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб”
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг эртанги ялпи йиғилишида муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаларидан бири бу “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар ‒ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасидир.
“Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб” деганларидек, прописка тизимининг адолатсиз зулмини мен ҳам бир пайтлар ўз бошимдан ўтказганман. Узоқ йиллар хорижда муаммосиз яшаб, ўз юртимга қайтгач, ватаним пойтахтида лаънати прописка туфайли таҳқирланганим бир умрга хотирамда муҳрланиб қолган. Ўшанда прописка деган балодан ҳам, прописканг қани деб юртдошларимнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган бир гуруҳ “формаликлардан” ҳам, шу тизимни ишлашига шароит яратиб берган тегишли мансабдор шахслардан ҳам қаттиқ нафратлангандим.
Aллоҳга минг шукрки, муҳтарам президентимизнинг сиёсий иродалари ва чинакам халқпарварликлари туфайли энди у кунлар ортда қолди. Маълумки, яқинда Президентимиз томонидан имзоланган тарихий фармон билан “прописка” тизимида узоқ кутилган ислоҳотларга эшик очилди. Узоқ йиллар фуқароларимизнинг конституцион ҳуқуқларини поймол этиб келган, энг ақлли ва истеъдодли ёшларимизни мамлакатни тарк этишларига (“brain drain”) сабаб бўлган ҳамда Тошкентга меҳнат қилиш ёки бошқа сабаблар билан яшаш учун келган юз минглаб юртдошларимиз оёғига кишан бўлиб, улар умрини “паспорт столда” сарсон қилган прописка тизимидан энди воз кечилади.
Ўтган йили сайловлар доирасида прописка тизимига қарши эканлигим ва уни буткул бекор қилишнинг афзалликлари борасида ўз фикрларимни билдирган эдим. Қуйида шу фикрларимни яна бир бор сиз билан ўртоқлашишни истадим.
Дониёр Ғаниев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг