Яна ўша валютафурушлар муаммоси
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Ромитан тумани бўлими, Бухоро вилоят ИИБ ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида фуқаро Г.Хнинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаролар Д.А, Ш.А ва А.Клар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2019 йил 3 январь куни фуқаро Г.Х.га 10000 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 8440 сўмдан ҳисоблаб жами 84.400.000. сўмга сотаётган вақтда воқеа жойида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро вилоят Ромитан туман бўлими томонидан фуқаролар Д.А, Ш.А ва А.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б”ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг