2019 йил 21 нафар бола йўл-транспорт ҳодисалари натижасида вафот этган

16:38 26 Февраль 2020 Жамият
888 0

Архив сурат

2019 йилда Тошкент вилояти автомобиль йўлларида болалар иштирокида 131 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Бу ҳодисаларда 21 нафар болалар ҳалок бўлиб, 110 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олишган.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида айнан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан бир қанча масъул раҳбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Йиғилиш қатнашчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Йиғилишда Халқ таълими бошқармасининг вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликдаги болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга йўналтирилган, аниқ, манзилли режалар жамланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич бажаришга келишиб олинди.

“Йўл харитаси”га эса ҳар бир шаҳар ва тумандаги мактабларда намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги синфхоналарини ташкил этиш каби муҳим вазифалар киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер