Яна бир "куёвсалом" видеоси тарқалди

14:37 12 Август 2019 Жамият
1060 0

Ижтимоий тармоқларда ўзбекона урф-одатларга мос келмайдиган ғаройиб ҳодиса яна такрорланди.

Тарқатилган видеода келинлик зийнати ҳисобланган "Келинсалом" маросимининг куёвлар томонидан "ўзлаштирилгани"га гувоҳ бўласиз, деб ёзади aniq.uz. 

Қайд этиш лозимки, бу ҳодисанинг қачон ва юртимизнинг қайси воҳасида содир бўлганига ойдинлик киритилмаган. 

Ижтимоий тармоқларда эса эркаклар томонидан куёвнинг етти букилиб салом бериши қаттиқ танқид остига олинмоқда.

Шу каби яна бир ҳолат 2018 йилнинг ноябрь ойида ҳам аниқланган эди. Тарқалган видеода куёв сарподаги йигитнинг меҳмонларга салом бераётгани тасвирланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер