Яна бир давлат коронавирусни енгди
Камбоджа ҳукумати коронавирус билан касалланган барча беморларнинг соғайгани ҳақида эълон қилди.
Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарида айтилди.
"16-май, шанба куни пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекцияси билан касалланган ва Камбоджа касалхоналарида даволанган 122 бемордан 122 нафари ҳам тузалди", дейилади хабарда.
Шу билан бирга, мамлакатда бирорта ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилмади.
Шунингдек, Камбоджада даволанган 122 кишидан фақат 54 нафари мамлакат фуқаролари эканлиги маълум қилинди.
Коронавирус билан касалланганларнинг барчаси тузалганлигига қарамай, мамлакатда чеклов чоралари ўз кучида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи маротаба коронавирусдан барча беморлар тузалганлигини эълон қилган мамлакат Гренландия бўлган, оролда CОВИД-19 нинг 11 ҳолати қайд этилган эди.
Яқинда эса Маврикия ҳам эпидемия устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Сўнгги 17 кун ичида ушбу мамлакатда коронавирус билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат кузатилмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг