Ялпи мажлиснинг биринчи кунида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борган йиғилишда қатор долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди:
* Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директорининг мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилиши ҳолати ҳақидаги ахбороти тингланди;
* Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган қўшимча ахборот кўриб чиқилди;
* Ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилинди.
* Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати ўрганилгани юзасидан ахборот ўқиб эшиттирилди.
* Парламент юқори палатаси Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи таҳлил этилди.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси эртага ўз ишини давом эттиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг