Ялпи мажлис: қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган дастлабки — “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан фавқулодда вазиятларнинг замонавий таҳдидларини, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этишда орттирилган тажрибани инобатга олиб, аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини тартибга солишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг