Ялпи ички маҳсулот ҳажми ошди
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь — март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди.
2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ўсди.
2022 йилнинг январь — март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 фоизга ўсди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг