Яктак спорт кийимига доир янги давлат стандарти қабул қилинди

10:29 14 Апрель 2022 Жамият
1072 0

“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида ўзбек кураши брендини яратиш, жумладан инвестицияларни жалб этган ҳолда яктак спорт кийимларини ишлаб чиқариш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 2 мартдаги буйруғига биноан ЎзДСт 3600:2022 “Яктак спорт кийими. Техникавий шартлар” давлат стандарти тасдиқланди.

Мазкур давлат стандарти миллий спортимиз кураш учун мўлжалланган, тўқимачилик материалларидан тайёрланган яктак спорт кийимини ишлаб чиқаришга доир талабларни белгилайди.

Давлат стандартининг барча талаблари мажбурий ҳисобланади ва сертификатлаштириш учун яроқлидир. Шунингдек, давлат стандартида яктак спорт кийимига доир техник ва хавфсизлик талаблари ҳам белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер