Яхшидан боғ қолади

10:27 18 Ноябрь 2024 Жамият
262 0

Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий йилги кузги мавсумида Фарғона вилоятида 10 миллион тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган.

Айни жараёнда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа доирасида вилоятдаги 1062 та МФЙда 2 миллион тупдан ортиқ кўчат экиш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда 377 та маҳаллада барпо этилган боғда 16 минг туп, 120 та МФЙда янги ташкил этилаётган боғда 78 минг туп турли кўчатлар ўтқазилади. Ўз навбатида, маҳалла еттилиги ташаббуси билан 613 минг туп, маҳалла оқсоқоллари томонидан 250 минг тупга яқин дарахт экилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вилоятдаги кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз нуронийлар хонадонлари томорқасига ҳам мевали кўчатлар экиб бериш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

—Ўтган қисқа даврда 73 та МФЙ, корхона-ташкилотлар, кўча ва хиёбонларда қарийб 500 минг туп кўчат экилди,—дейди Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров.— “Парвоз” МФЙда “Маҳалла боғи” барпо этилиб, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирокида ҳашар йўли билан 2 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилди.

Яқин истиқболда ушбу боғ ҳудудида аҳоли учун ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган яшил табиат маскани бунёд этиш мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер