Ядро қуролидан фойдаланиш хавфи жуда юқори — БМТ бош котиби ўринбосари
Иллюстратив фото
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби ўринбосари ядро урушининг хавфи жуда ошиб бораётганини таъкидлади.
Ядро қуролидан фойдаланиш хавфи жуда юқори. Мамлакатлар ўртасидаги зиддиятнинг кучайиб бориши билан бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан, ядровий уруш. Ушбу фикрларни БМТ бош котибининг ўринбосари, қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакил Изуми Накамицу айтиб ўтди.
«Ядровий қуролларга эга қудратли давлатлар ўртасида адоватнинг кучайиши ядровий хавфларнинг қабул қилиб бўлмайдиган даражага олиб чиқди», дейди Изуми Накамицу.
Шу билан бирга, дунёнинг турли мамлакатларида тўпланиб бораётган қурол-аслаҳалар ҳам хавф туғдиради.
БМТ Бош котиби ўринбосари таъкидлашича, 2020 йилда глобал ҳарбий харажатлар қарийб 2 триллион долларни ташкил қилган. Бу 2019 йилга нисбатан 2,6 фоизга кўп.
Олдинроқ, дунёда ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ниҳоятда юқори эканлиги БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан ҳам таъкидланган эди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, бу хавф 40 йилликдаги максимал даражасига етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг