Xiaomi iPhone 12 Pro'дан ҳам қимматроқ смартфон чиқармоқчи
Xiaomi 1500 доллардан юқори нархдаги уяли телефонини сотувга чиқариши мумкин. Бу ҳақда компания бош директори Лей Жуня Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида айтиб ўтди.
Компания яқин вақт ичида ўзининг эгилувчан экранли илк смартфонини тақдим этиши мумкин.
Xiaomi раҳбарияти бу борада бренд мухлисларининг фикри билан қизиқмоқда. Қизиқувчилар мазкур смартфон қандай нархда бўлиши кераклиги ҳақида ўз таклифларини билдириши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг