«Халқ сўзи» газетасининг 4 сентябрь сонида нималар эълон қилинди?
1. Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
Ана шундай ишларнинг давоми сифатида суд ҳокимияти органлари фаолияти рақамлаштириш чоралари кўрилиши қандай амалга оширилади, унинг аҳамияти қандай бўлади?
Бу саволларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ўқиб, билиб олишингиз мумкин.
2. Катта авлод вакилларининг айтишича, илгари балиқ нархи мол гўштиникидан беш баробар арзон бўлган! Бугун-чи? Бозорда балиқнинг баҳоси қанча? Супермаркетларда-чи? Балиқнинг айрим турлари мол ва қўй гўшти нархига етиб олгани айни ҳақиқат. Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида келтирилишича, 2020 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида гўшт, шу жумладан, парранда гўшти ва ва балиқ нархи 10 фоиз қимматлашган.
Хўш, балиқ маҳсулотлари аҳоли оғринмасдан харид қиладиган нархга қачон тушади?
Бу саволга журналист Саид Раҳмоннинг «Кластер туфайли балиқчилик аграр усулдан саноат усулига ўтмоқда» сарлавҳали мақоласи орқали жавоб оласиз.
3. Яқинда Андижон вилоятидаги Хонобод адирликларида ўндан ортиқ қадимий шифобахш булоқлар кўзи очилганидан хабарингиз борми? Неча асрлар тупроқ тагида «беркиниб» ётган, милоддан аввалги уч мингинчи йилдан милодий ўн иккинчи асргача узлуксиз фаолият кўрсатган кўҳна маъдан кони ҳақида-чи? Бу манзилдаги топилмалар дунёдаги энг қимматбаҳо маданий мерослар қаторидан ўрин олиши учун ЮНEСКО халқаро ташкилотига зарур меъёрий ҳужжатлар тайёрланаётганидан-чи?
Булар тўғрисида ҳали эшитмаган бўлсангиз, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси эксперти, Инновацион лойиҳалар илмий-тадқиқот маркази раҳбари Шоҳида Султонованинг «Хонобод адирликлари бағрида яширинган сирлар очиляпти» сарлавҳали мақоласини ўқиб, Хонобод адирликлари билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билан танишишинг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг