ЖЧ-2018. Месси Гризманнга қарши, Роналду — Суаресга

15:42 30 Июнь 2018 Спорт
659 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи тугаб, эндиликда плей-офф босқичи старт олди. Нимчорак финалда бугун икки учрашув бўлиб ўтади.

Дастлабки учрашувда Аргентина терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Франция ўз гуруҳи ғолиби сифатида, Аргентина эса иккинчи жамоа сифатида иштирокини бошлайди.

Бу икки жамоа жаҳон чемпионатлари икки марта ўзаро дуч келган бўлиб, иккала ўйинда ҳам Аргентина терма жамоасининг қўли баланд келган. Биринчи учрашув 1930 йилда (1:0) бўлиб ўтган бўлса, иккинчи учрашув 1978 йил (2:1), Аргентина илк марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган мусобақада қайд этилган. Орадан 40 йил ўтиб жамоалар яна майдонга тушишмоқда.

XXI асрда бу жамоалар фақат ўртоқлик учрашувида майдонга тушишган. Иккита ўртоқлик учрашувида ҳам Аргентина ғалаба қозонган — 2:0, 1:0.

Куннинг иккинчи учрашувида эса Уругвай терма жамоаси А гуруҳи ғолиби сифатида ўз гуруҳида иккинчи бўлган Португалияни қабул қилади. Суарес Роналдуга қарши ўзига хос дуэл дейиш ҳам мумкин, бу учрашувни.

Қизиқ томони бу икки жамоанинг барча даврлардаги илк учрашуви бўлади. Шу кунга қадар жамоалар жаҳон чемпионатларида ҳам, бошқа турнирларда ва ҳаттоки ўртоқлик ўйинларида ҳам бу жамоалар учрашмаган.

ЖЧ-2018
1/8 финал
19:00 Франция - Аргентина
23:00 Уругвай - Португалия

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер