Водийга ҳам ошиқамиз, ҳам келишга қўрқамиз — «Маърифат» тарғиботчиси

17:10 20 Апрель 2024 Жамият
792 0

Икки кундан буён «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шоира остида ташкил топган «Кинокарвон» Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Лойиҳа иштирокчиларининг навбатдаги манзили Риштон тумани бўлди. Унда санъаткорлар мактабда аҳоли билан учрашди. Тадбирда «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзоси, шоира Сайёра Тўйчиева китобхонлик ҳамда водий халқининг билимдон эканлиги ҳақида сўз юритди.

«Бундай заминда санъат ва адабиёт ҳақида ўйлаб гапиришга тўғри келади. Зеро, китоб ўқиган ва китобга ошно одамларда дунёқараш кенг бўлади. Шу сабаб водийга ҳам ошиқамиз, ҳам келишга қўрқамиз.

Ахир бу юртдан Лутфихоним Саримсоқова, Маъмуржон Узоқов каби машҳур ижодкорлар чиққан. Балки шу сабабдир ҳозир ҳам ёшларида илм ўрганишга бўлган эҳтиёж яққол сезилиб туради. Кучли билим эгалари билан суҳбатлашганда эса ирода, ақл ва юқори салоҳият талаб этилади. Акс ҳолда биз на ёшларни, на учрашув иштирокчиларини диққатини қарата олмаймиз», деди шоира.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер