Владимир Путин Россиянинг ҳар бир давлат ташкилотида киберхавфсизлик бўйича бошқармалар ташкил этишни буюрди
Путин кибермудофаа соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун Федерал Хавфсизлик Хизмати рақамли ривожланиш соҳасида фаолият юритувчи олимлар ва бизнес вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишга, шунингдек, Россиянинг квант технологиялари ва сунъий интеллектни ривожлантиришдаги ютуқларидан фойдаланишга чақирди.
Шунингдек, Россиядаги ҳар бир давлат идора, муассаса ва тизимли аҳамиятга эга ташкилотларга ИТ-хавфсизлик бўлинмаларини, жумладан, компьютер ҳужумларини аниқлаш ва бартараф этиш бўлимларини яратиш топширилди.
Россия Федерацияси Президенти Россиянинг илмий ва технологик ривожланиш стратегиясини янгилади ва бу стратегия 2030 йилгача бўлган давр учун тасдиқланди. Фан, техника ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали тизимини шакллантириш, илмий ишланмалар учун инфратузилма ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш имкониятларини яратиш Стратегиянинг асосий мақсадлари қаторига киради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг