Владимир Норов Япония Адлия вазири Кен Сайто билан учрашди

18:25 24 Декабрь 2022 Сиёсат
425 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 23 декабрь куни ташриф билан Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япония Адлия вазири Кен Сайто билан учрашди.

К.Сайто Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қонун ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш, қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий тавсифлади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, томонларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш бўйича илғор амалиёти бўйича тажриба ва ахборот алмашишдан манфаатдорлиги қайд этилди. Икки давлат прокуратураси ўртасида меморандум имзолаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашда таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Юқорида қайд этилган йўналишларда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги бўйича Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер