Вирусолог коронавируснинг янги — «Омикрон» штаммини жонли вакцина деб атади
Иллюстратив фото
Коронавируснинг янги «Омикрон» штамми жонли вакцина бўлиши мумкин. Чунки унинг патогенлиги пасайган ва бемор тузалиб кетгандан сўнг инфекциянинг касалликка олиб келадиган вариантларига ҳам иммунитетга эга бўлади.
Бу фикрларни Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, В. А. Энгелхардт номидаги молекуляр биология институти лаборатория мудири, вирусолог Пётр Чумаков айтиб ўтди.
«Ҳозирда COVID-19 эволюциянинг иккинчи босқичида тезлашди, деган оптимистик фикр бор. У камроқ патоген, лекин айни пайтда кўпроқ юқумли бўлиб қолди. Бу ҳам яхши, чунки табиат шу тарзда, эҳтимол, коронавирусга қарши жонли вакцина яратган. Яъни, касал бўлиб, коронавируснинг ушбу штаммини ташувчи одамлар касаллик қўзғатувчи вариантларга чидамли бўлиб қоладилар», дейди Чумаков.
Унинг қўшимча қилишича, «Омикрон» штамми туфайли бошқа локдаунлар бўлмайди.
Бунгача «Омикрон» штаммининг асосий белгилари ҳақида маълумот берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг