Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

09:27 24 Сентябр 2020 Жамият
857 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра:

Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

Маълумот учун, вирус блокатори - гигиена ашёси ҳисобланиб, ундаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Лекин коронавирусдан ҳимоя қилиши ҳақида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ,  фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган нотўғри (била туриб ёлғон) реклама тақиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер