«Ватан» кинотеатри сотувга қўйилди. Бошланғич нархи 19 млрд. сўмдан ошади

10:53 25 Июнь 2020 Иқтисодиёт
2436 0

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Мажбурий ижро бюроси «Ватан» кинотеатрини савдога қўйди. Бу ҳақда E-auksion порталига маълумот жойлаштирилган.

Тўрт қаватли бинонинг ертўласи билан биргаликдаги ҳолати қониқарли деб баҳоланган. Кадастр ҳужжати бўйича хоналар сони йўқ, аммо бинони кўздан кечириш жараёнида у 53 та хонадан иборат эканлиги аниқланди.

Ер участкасининг умумий майдони 0.6664 гектар бўлса, бино умумий 2681 метр квадратга тенг.

Кинотеатр иқтисодий суд қарори билан савдога қўйилмоқда. Ижро ҳужжати санаси 2019 йил 30 август этиб кўрсатилган.

Унинг бошланғич баҳоси 19 млрд. сўмдан зиёдга тенг. Аризаларни қабул қилиш 7 июлдан бошланса, аукцион 9 июль куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер