Ватан ичра кичик ватан ҳисобланувчи ўз уй-жойимга эга бўлдим — Содиқжон Собиров
Мамлакатимизда кейинги йилларда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Айни жараёнда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Бу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан икки нафар уй-жойга муҳтож болаларга Фарғона ва Марғилон шаҳридан 2 та замонавий, тўлиқ жиҳозланган уй-жойлар тантанали равишда топширилди.
— Ҳозирда 21 ёшдаман, — дейди Содиқжон Собиров. — Аниқ иш жойим ҳамда Ватан ичра кичик ватан ҳисобланувчи ўз уй-жойимга эга бўлдим. Энди оила қуриб, жамият равнақи учун меҳнат қилиш, яхши фарзандлар тарбиялаш ниятидаман.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг