Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

18:41 02 Февраль 2024 Жамият
420 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Х., М.К. ва М.К. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 4000 АҚШ долларини фуқаро Ж.З.га 49,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Б. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро С.М.дан пластик карта орқали 37,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментининг Жондор тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ж. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро Э.З.га 34,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 605 АҚШ доллари, 10 000 Россия рубли ва 29,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер