Вакцинадан сўнг ҳосил бўладиган ҳимоя касаллик ўтказгандан кейинги иммунитетдан яхшироқ — Мутахассис

10:53 17 Декабрь 2022 Жамият
890 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Кейинги ойларда дунё бўйича ҳафтасига 8-10 минг киши коронавирус қурбонига айланяпти. «Омикрон»нинг муттасил мутацияга учраётгани эса беморлар сони кўпайишига олиб келмоқда. Шу боис, мутахассислар аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши зарур, деган хулосада.

Муҳайё Асилова,Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори :

— Вакцинадан сўнг ҳосил бўладиган ҳимоя касаллик ўтказгандан кейинги иммунитетдан яхшироқдир. Бу жараёнда шаклланадиган нейтралловчи антитаналар миқдори хасталикдан сўнг пайдо бўладиган табиий антитаналар миқдоридан анча юқори бўлади.

Вакцина олмаган инсонларда:

— касаллик оғир кечиб, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин;

— дардни енгиб ўтганлар эса нафас сиқиши, юрак-қон томир тизими ҳамда бош мия шикастланиши, суяклар мўртлашиши ва емирилиши, хотира заифлашиши каби асоратлардан азият чекади. Шу маънода, эмланиш нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларни ҳам касаллик юқишидан ҳимоялайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер