Узунда 2 минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

10:30 29 Май 2024 Жамият
349 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон — Хитой қўшма археологик экспедицияси Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқларини топди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, изланишлар давомида турли сопол идишлари, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда қадимий қабрлар аниқланди.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II асрлар ва эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳудудда экспедиция аъзолари томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер