«Uzbekistan Airways» Хитойга борувчи йўловчиларга мурожаат билан чиқди

20:00 20 Январь 2023 Дунё
1191 0

Архив сурат

2023 йилнинг 21 январь куни «Uzbekistan Airways» HY-9505/9506 Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсни амалга оширади.

Шунингдек, Жорий йилнинг 17 январидан бошлаб Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрига ташриф буюрувчи йўловчилар парвоздан олдин 48 соат ичида «COVID-19»га қарши топширилган ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этишлари керак. Агар тест натижаси ижобий бўлса ёки йўловчи ПЗР-тестининг манфий натижасини парвоздан олдин тақдим этмаса рейсга қўйилмайди. Ушбу чекловлар ёш болаларга ҳам тааллуқли.

Тест натижаси қоғоз кўринишида бўлиши зарур. Агар лаборатория тест натижасини электрон кўринишда тақдим қилса уни қоғозга чоп этинг.

Парвоздан олдин рўйхатдан ўтиш жараёнида йўловчилар «Хитой Халқ Республикасига кириш/чиқишдаги саломатлик ҳолати тўғрисида декларация» шаклини тўлдиришда олинган QR кодини тақдим этишлари керак. Ушбу декларацияни қуйидаги жойлардан олиш мумкин:

  1. WeChat «Customs Pocket Declaration» мини дастури орқали;
  2. «China Customs» мобил иловаси орқали;
  3. https://htdecl.chinaport.gov.cn сайти орқали.

Йўловчилардан «COVID-19» вируси тарқалиши олдини олиш мақсадида парвоз жараёнида махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишларини ва ниқоб тақишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолларда етиб боргандан кейин йўловчининг бортни тарк этишига рухсат берилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер