UzAuto Motors келгусида автомобилларни етказиб бериш муддати 3 ойдан ошмаслигига ваъда бермоқда
Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 000 га яқин Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилди. Бу ҳақда UzAuto Motors хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бу жорий йил якунига қадар UzAuto Motors заводларининг ишлаб чиқариш режаси билан мувофиқ.
Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизмини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.
Кутиш вақтини узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг