Ургутда халқаро параплан мусобақаси
Мана бир неча кундирки, Ургут туманининг Чорчинор, Андак ва Сариқтепа маҳаллалари ҳудудидаги тоғларда халқаро параплан мусобақаси ўтказилмоқда. Олти кун давом этадиган шоу-мусобақада 10 та давлатдан 50 нафардан зиёд иштирокчи қатнашяпти.
Қизғин беллашувларда спортчи ва ҳаваскорлар парапланда учиш бўйича маҳоратларини намойиш этишмоқда. Мусобақа дастуридан параплан шоулари, кўргазмали чиқишлар, маҳорат дарслари ва гастрономик кўргазмалар, концертлар, миллий ўйинлар ҳам ўрин олган.

Халқаро параплан мусобақаси нафақат экстремал туризм турларини оммалаштириш, балки Ургут туманини экстремал туризм марказига айлантириш мақсадида ҳам ташкил этилган бўлиб, бу тадбир мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг