Урганч шаҳрида ер ости автомобиль йўли очилди
Кеча Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобиль йўли фойдаланишга топширилди.
Мазкур туннелнинг узунлиги 500 метр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, лойиҳа бўйича соатига 3200 та автомобилни ўтказиш қувватига эга.
Янги иншоотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, шунингдек, нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг