«Урганч — Фарғона» йўналишида илк авиарейс амалга оширилди
Президент 2020 йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоятда ички туризмни янада ривожлантириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида транспорт хизматларини яхшилаш, хусусан, Фарғона водийсидан авиа ва темир йўл қатновини йўлга қўйиш, кейинчалик бу тажрибани Термиз, Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарлари бўйича ҳам қўллаш тўғрисида топшириқ берган эди. Бугун «Урганч — Фарғона» йўналишида илк парвоз амалга оширилди. Эндиликда бу йўналишдаги авиақатновларни ҳафтада икки марта мунтазам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва бошқа сайёҳлик ташкилотлари ZOOM иловаси орқали уюштирилган мулоқотда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Фарғона водийси ҳамда Навоий шаҳрига янги рейсларни йўлга қўйиш хусусида фикрлашиб олдилар.
Одилбек Одамбоев,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг