UNWTOнинг расмий сайтида Самарқанд ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда

12:33 05 Декабрь 2023 Дунё
484 0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16–20 октябрь кунлари Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Шу муносабат билан, UNWTOнинг расмий сайти орқали Самарқанд ҳақида видеоролик бутун дунё жамоатчилиги учун тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига бағишланган “Самарқанд – Абадий шаҳар” фильми ҳам суратга олинган эди.

Шунингдек, (UNWTO) Бош Ассамблеяси 25-юбилей сессияси веб-саҳифаси ишга туширилди ҳамда тадбирга рўйхатдан ўтиш (“Register now”) бошланди.

Бош ассамблея расмий саҳифасида хорижий иштирокчилар нафақат тадбир дастури билан танишишлари, балки Ўзбекистонга ташриф буюриш тўғрисида ҳам батафсил маълумот олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер