UNWTO расмий сайтида Cентоб ҳақида материал эълон қилинди

12:23 09 Декабрь 2023 Жамият
418 0

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) нинг расмий сайтида Ўзбекистоннинг гўзал туризм масканларидан бири бўлган Cентоб туризм қишлоғи ҳақида материал эълон қилинди.

Материалда “Cентоб — Айдаркўл сув омбори яқинида жойлашган. Қишлоқ табиий боғлар, баланд тоғлар, денгиз сатҳидан 1650 метр баландликда жойлашган Фозилман кўли билан ўралган. Қишлоқда 701 та хонадон, жами 2024 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ табиати, ўзига хос таомлари, эко ва тоғ туризмига эътибор қаратган ҳолда ҳудудда туризм барқарор ривожланди. Cентоб – барча иншоотлар анъанавий тош деворлардан қурилган ёки улар билан ўралган қишлоқ. Қишлоқдаги айрим уйлар 2000 йил олдин тошдан қурилган бўлиб, бу меъморий хусусият вақт синовидан ўтган”, дея таърифланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган Сентоб қишлоғи бутун дунё бўйлаб “Best tourism villages” (Энг яхши туризм қишлоғи) лойиҳаси ғолиблари қаторида қайд этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер