Унутилмас туҳфа

12:20 09 Май 2018 Жамият
1441 0

Халқимизнинг инсонпарварлик хислатларини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Доимо давраларнинг тўрида, иззат-икромдамиз. Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси сифатида давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланаяпмиз.

Бу йил 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Президентимизнинг шахсан ўзи табрик йўллагани, пул билан бирга, қимматбаҳо соат юборгани биз, фахрийлар учун унутилмас туҳфа бўлди. Бугунги тинч-тотув кунларда бизларнинг ҳам ҳиссамиз борлигини яна бир бор англадик ва ҳамиша эътиборда эканлигимиздан чексиз ғурурландик.

Павел МАТЕРИКОВ,
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
Тошкент шаҳри

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер