Умумтаълим мактабларида илк бор чораклик сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтмоқда
2023-2024-ўқув йилида Республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабида ўқувчилар билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилган.
Бугун мазкур тажриба-синов мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2023-2024-ўқув йилининг И чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Унда ўқувчилар она тили, математика, биология фанларидан ЧСБ синовларини топширишмоқда.
Синов материаллари ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг