Украинада об-ҳаво ёмонлиги туфайли 189 та аҳоли пункти электрсиз қолди
Довулли шамол туфайли Украинанинг марказий ва ғарбий қисмидаги деярли икки юз аҳоли пункти электрсиз қолди. Бу ҳақда Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати сайтида хабар берилди.
Маълумотларига кўра, кечаси эсган шамол туфайли электр узатиш линияларини автоматик ҳимоя қилиш тизими ишга туширилган, натижада етти вилоятдаги 189 та аҳоли пункти электр энергиясидан узилган.
Хусусан, Чернигов вилоятида 54 та аҳоли пунктида, Киев вилоятида - 32 та аҳоли пунктида, Житомир вилоятида - 32 та аҳоли пунктида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар қайд этилган. Шунингдек, Полтава, Тернопол, Винниция ва Хмелниский вилоятларидаги аҳоли пунктлари ҳам жабр кўрган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг