Украина ТИВ Европани бўшашмасликка чақирди
Фото: AP
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқи сиёсатчиларига АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Киевга ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарори туфайли бўшашмаслик кераклигини айтди.
Шу йилнинг 20 апрель куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Украинага салкам 61 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
«Биз ҳаммамиз АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг қарорини олқишлаймиз… Лекин биз Европада бўшашимиз мумкин эмас ва бўшашмаслигимиз керак», деди Кулеба Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирларига йўллаган сўзларида.
Унинг қўшимча қилишича, Европани ҳимоя қилиш биринчи навбатда Европанинг ўзига тегишли.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг