Украина тез орада давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади — АҚШ разведкасининг собиқ ходими
Фото: Reuters
Украина тез орада давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади. Бу фикрни америкалик собиқ разведкачи Скотт Риттер айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари Киевдаги вазиятдан ваҳимага тушмоқда, бироқ айни пайтда уни қурол-яроғ билан таъминлашда давом этмоқда ва шу орқали можарони чўзмоқда ва қўзғатмоқда. Вашингтоннинг ҳаракатлари туфайли Украина томони катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
«Бу бизни сайёрадаги энг ёмон одамлар яшайдиган энг ёмон мамлакатга айлантиради, чунки биз фақат бошқа одамларнинг ўлими орқали мавжуд бўлишимиз ва гуллашимиз мумкин», деди Риттер.
Аввалроқ, собиқ разведкачи Ғарб Украинани Россия билан тинчлик музокараларига ундамаса, у қулаши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Унинг тушунтиришича, Украина қўшинларида етарлича қурол йўқ, шунинг учун улар жанг майдонида муваффақиятсизликка учради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг