Украина делегацияси нима қилишни билади – Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган уч томонлама учрашувда Киев делегацияси билан маслаҳатлашувлар ўтказганини маълум қилди.
«Мазкур музокаралар формати аввалгиларидан фарқ қилади. У ердаги мулоқотнинг, муносабатнинг қандайлигига қараб қарор қабул қиламиз. Украина делегацияси нима қилишни билади. Биз буни муҳокама қилдик», — дейди Зеленский.
Шунингдек у, Украина делегацияси билан доимий алоқада бўлиб турганини билдирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг