Учтепа туманидаги айрим МФЙларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бугун Тошкет шаҳар Учтепа тумани Фарҳод кўчасида жойлашган ер ости ўрта босмли Д-426 мм. газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 гача «Бирлик», «Найман», «Чўпонота» МФЙларидаги 4 мингта ерлик аҳоли хонадонларида ҳамда 40 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг