Уч бўғинли “маҳаллабай” ишлаш тизими қандай самара бермоқда?

23:13 30 Май 2021 Жамият
1618 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Музработ туманида қирқ яқин маҳаллалар бўлиб, 22 862 та хонадон, ўттиз мингтага яқин оилаларда 141 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайди.

Давлатимиз раҳбари томонидан уч бўғинли маҳаллабай ишлаш тизими — “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” жорий этилгани бугун жуда кўплаб муаммони аниқлаш билан бирга, уларга ечим топишда муҳим роль ўйнаяпти. Ушбу дафтарларга киритилган фуқаролар билан ишлашда секторлар фаолиятини янгича “маҳаллабай” ташкил қилишнинг самарали усули яратиб берилди.

Шунга кўра, туманда 2-секторда ишлар “фуқаробай” ва “маҳаллабай” тизим асосида ташкил қилинган. 2-секторга 13 нафар тижорат банклари ходими доимий вакил этиб бириктирилди, 18 нафар иқтисодиёт комплекси ходимидан иборат “Бошқарув офиси” таркиби шакллантирилиб, уларнинг вазифалари аниқ белгиланди.

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини тасдиқлаш ва ҳудуддаги масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилиб, ишларни тизимли ҳал қилиниши йўлга қўйилган.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида прокурор секторидаги муаммолар билан бирга, ўсиш нуқталари ҳам аниқланди.

— Секторимизда “Маданият” маҳалласи драйвери сифатида аҳоли хонадонларида деҳқончиликни ривожлантириш, иссиқхонада бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштириш танлаб олинган, — дейди Музработ туман прокурори Хуршиджон Эркинов. — Хусусан, ушбу маҳалладаги 132 та хонадон деҳқонлик билан шуғулланиб келмоқда. Бу борадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида 11 та оилага 265 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бу эса замонавий иссиқхоналар қурилиши ва аҳоли даромади ҳамда бандлиги таъминланишига эришилди.

Шунингдек, ўз ҳисобидан маҳалла биносини қуриш учун тадбиркор Ғ. Норқобиловга маҳалла ҳудудидан ер майдони ажратиб берилиб, ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, туман ҳокимининг қарори билан замонавий иссиқхона ва қўшимча боғдорчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида сектор ҳудудидаги “Музработ дарвоза” маҳалла худудидан 11 гектар ер майдони ажратиб берилди, ҳозирда иссиқхонани қуриш ишлари амалга оширилаётир.

Шунингдек, 2-секторга тегишли қишлоқ оилавий поликлиника, мактабгача таълим ташкилоти ва учта маҳалла биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

— Бундан ташқари, “ёшлар дафтари” бўйича ҳам муайян ишлар қилинди, — дейди 2-сектор раҳбари. — Йил бошидан буён жами 211 нафар ёшга амалий ёрдам кўрсатилди. Шундан, 65 нафари ишга жойлаштирилди, 26 нафарига кредит ажратиш орқали тадбиркорликга жалб этилди, 38 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 20 нафари тадбиркорларга бириктирилди,
60 нафарига 24,4 гектар ер майдони ажратилди, 6 нафарининг ижтимоий- иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилди.

“Аёллар дафтари” бўйича ҳам ишлар тизимли ташкил қилинган. Вилоятнинг 2-секторида ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича 8 минг 764 нафар аёлларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 534 нафари “аёллар дафтари”га киритилган. Йил бошидан буён жами 520 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шундан, аёлларнинг 252 нафарининг бандлиги таъминланди, хусусан 77 нафари ишга жойлаштирилди, 114 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 52 нафарига кредит олиб берилди, 9 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди. Бундан ташқари, 55 нафарига тиббий ҳамда 213 нафарига эса бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

“Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ҳам 2-сектор масъулларининг доимий эътиборида. Ўтган йилда прокурорлар секторида оғир моддий қийинчиликка учраган 3923 нафар аҳоли истиқомат қиладиган 845 та оила “темир дафтар”га киритилиб, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилган. Эътиборлиси, ушбу дафтарга киритилган 764 та оила камбағалликдан чиқарилди.

Бу ҳалли ҳаммаси эмас, албатта. Музработ туман 2-сектор ҳудудидаги “Гулобод” маҳалласида жойлашган, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган, 52-сонли ҚОП “Таскент” тез тиббий ёрдам шохобчаси бир кунда 80 нафар фуқарога хизмат қилишга мўлжаллаган қишлоқ врачлик пункти бўлиб, унда 4 нафар шифокор, 6 нафар ҳамшира, 4 нафар ҳайдовчи ходимдан иборат. Ушбу тиббиёт шохобчаси 2-сектор раҳбари ва сектор ҳудудидаги тадбиркорлар ташаббуси билан жорий йилда реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари якунланди.

“Гулобод” маҳалласидаги асосий кўприк асфальт қилинди. Шу билан бирга, 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бошқа қатор муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда. Бунда эса, сектор раҳбарининг фидойилиги ва кенг жамоатчилик вакилларининг, одамларнинг Ватан тараққиётига дахлдор ҳисси билан яшаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер