«Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди
Кармана тумани «Нуроний» жамғармаси ва Маданият бўлими томонидан «Уч авлод учрашуви» тадбири ўтказилди. Учрашувда Маданият соҳасида фаолият юритиб келган кекса авлод вакиллари фахрийлар, соҳа ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда кекса авлод вакилларининг бой тажрибаси ва билимидан самарали фойдаланиш тадбирлардан кўзланган асосий мақсад сифатида эътироф этилди.

Тадбирда вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Ш. Набиев тадбирда қатнашиб, иштирокчиларни қутлади.
Шунингдек, тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида «Қўша қариш саодати»номли маданий-маърифий тадбири ҳам ўтказилди.

Унда кекса авлод вакиллари фахрийлар, соҳа ходимлари ҳамда ёшлар ва 45-50 йил бирга умргузаронлик қилган ибратли оилалардан В. Худойбердиев, Ш. Зайнитдинов ва Э. Эргашевлар оилалари иштирок этди. Ушбу оилалар аъзолари тадбир иштирокчиларига ўз ҳаёт йўллари тўғрисида гапириб бердилар.

Тадбирда туман «Нуроний» жамғармаси раиси Ў. Ражабов сўзга чиқиб, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда кекса авлод вакилларининг бой тажрибаси ва билимидан самарали фойдаланиш тадбирлардан кўзланган асосий мақсад эканини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг