У коронавирусдан ҳам хавфли...
Дунёда бугунги кунга қадар одам иммунитети танқислиги вируси – ОИТВ билан 75,7 миллион киши дард чеккан. Биргина 2019 йилнинг ўзида жаҳон бўйича ОИТВни юқтириб яшаётган инсонлар сони 38,9 миллион нафарни ташкил этиб, ОИТСга ҳамроҳ касалликлардан қарийб 700 минг одам вафот этган.
— Коронавирус пандемияси даврида ушбу иллат билан боғлиқ вазият бироз эътибордан четда қолган бўлса-да, бу касаллик коронавирусдан ҳам хавфли,—дейди Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори ўринбосари Тамара Токмакова. — 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига вилоятда бу вирусни юқтирган 3386 нафар шахс ҳисобда туради. Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўн ойида 200 нафарга яқин инсон бу вирусни юқтиргани аниқлангани ҳамда улар асосан меҳнатга лаёқатли ҳамюртларимиз эканлиги барчамизнинг огоҳликка чорлаши лозим.
2019 йили Фарғона вилоятида ОИТВ билан касалланиш ҳолатларининг 37,1 фоизи меҳнат миграцияси билан боғлиқ эканлиги эса хориждан қайтаётган меҳнат муҳожирлари билан ишлаш самарадорлигини янада оширишни тақозо этади.
Б.Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг