“Тяньмэнь” тоғларида Ўзбекистон туризми тарғиб қилинади

14:36 20 Декабрь 2023 Сиёсат
447 0

Фото: Туризм қўмитаси

Туризм қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Хунань провинцияси губернатори ўринбосари Цинь Гаовэнь билан туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

Келишувларга биноан, тоғ чўққилари ва канонларда дор йўллари ва ойнали осма кўприклар қурилиши бўйича Хитойда биринчи ўринда турадиган Ҳунан провинцияси мутахассислари иштирокида юртимизда экстремал туризм объектлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, машҳур Чжанъе Данься миллий геопарки ҳамда Тяньмэнь тоғи кузатув майдонларида Ўзбекистон туризми тарғиб қилинади.

Маълумот учун, туристик мавсумда (асосан июнь август ойлари) мазкур объектларга кунига 40-50 мингга яқин сайёҳ ташриф буюради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер