«Twitter»даги сохта эълон туфайли фармацевтика компанияси даромади 20 миллиард АҚШ долларига камайди

09:14 14 Ноябрь 2022 Дунё
1015 0

Фото: Иллюстратив фото

Номаълум шахс «Eli Lilly & Company» фармацевтика компанияси номидан «Twitter» ижтимоий тармоғида фейк аккаунт очиб расмий белги сотиб олган ва «Бундан кейин Инсулин бепул бўлади» деб твит жойлаштирган.

Шундан сўнг, фармацевтика компанияси акциялари 4.37% га тушиб кетган ва АҚШ фармацевтика бозори капиталлашувининг 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқ пасайишига олиб келган.

Ушбу воқеадан сўнг Илон Маск «Twitter» да расмий белги сотилишини тўхтатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер