Туркманистонда велосипедга ёдгорлик ўрнатилади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги қурилиш лойиҳалари билан танишиш асносида у ерда қад ростлайдиган ҳайкаллар қатори Велосипед кунига ўрнатиладиган ёдгорлик дизайнини ҳам кўздан кечирди. Бу ҳақида ТДХ ахборот агентлиги хабар берди.
Мазкур давлат раҳбарининг айтишича, мазкур ҳайкалтарошлик композициялари Ашхободнинг ташриф қоғозига айланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Г.Бердимуҳамедов велосипедга ёдгорлик ўрнатиш ғоясини шу йил июнь ойида бутун Туркманистонда Велосипед куни муносабати билан ўтказилган оммавий велопойгалардан сўнг билдирганди.
Мазкур ҳайкал 2019 йил 3 июнь – Велосипед кунида очилиши режалаштириляпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг