Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари қачон ўтказилиши маълум қилинди
Фото: rus.azattyq.org
Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 12 март куни ўтказилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Халқ маслаҳати Миллий кенгашининг 11 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида 15 йилдан буён мамлакатга президентлик қилиб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Кейинроқ у Республика Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўришга рухсат берган эди.
Ўтган ойда Бердимуҳамедов ўз лавозимини ўғли Сардор Бердимуҳамедовга топширишни режалаштираётгани борасида хабарлар тарқалганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг