Туркиянинг тарихий термал шаҳарлари нимаси билан сайёҳларни мафтун этмоқда?
Ер ости ва ер усти шифобахш минерал булоқлар каби сув ресурсларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш Термализм деб аталади.
Термализм Европада қадим замонлардан то ҳозирги кунгача кенг қўлланиб келинаётган амалиёт ҳисобланади. Ғарбда ўзига хос архитектура анъаналарига асосан қурилган SPA иссиқлик иншоотлари бўлган кўплаб аҳоли пунктлари мавжуд. Ушбу шифобахш сув маданиятини Европанинг бебаҳо мероси деб ҳисоблаш мумкин.

Бундай манзиллар Туркияда ҳам кўп. Улардан бири Афёнкараҳисар шаҳридир. Мамлакатнинг термал туризм пойтахти ҳисобланган Афёнкараҳисар маданият, табиат ва ошпазлик санъатининг муҳим марказларидандир.
Афёнкараҳисар 5000 йилдан ортиқ тарихга эга. Шаҳар Хет, Фриг, Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонлилар каби кўплаб империяларга мезбонлик қилган. Ушбу тарихий шаҳарда илк асрлардан бери давом этиб келаётган термал анъана бугунги кунгача авлодлар оша давом этиб келмоқда.Бу ердаги булоқлардаги сувнинг ҳарорати 60 дан 95 даражагача Цельсийни ташкил этади.

Шаҳардаги курортлар йил давомида меҳмонларни даволаниш учун қабул қилади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, булоқлардан чиқадиган сувлар гинекологик касалликлар, неврология, синишлар, қандли диабет, ревматик ва буйрак касалликларига даво ҳисобланади. Бу ерда жароҳатлар ва операциядан кейинги ҳолатлар даволанадиган ажойиб Физиотерапия ва реабилитация маркази фаолият кўрсатади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг