Туркиянинг “Sunexpress” компанияси Измирдан Самарқандга парвозларни йўлга қўймоқда

17:01 02 Октябр 2023 Жамият
126 0

Туркиянинг “Sunexpress” авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Боэинг 737 типидаги самолётларда амалга оширилади.

“Sunexpress” авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер